18:30 / 17.10.2017
50264

Петербургда ўзбекистонлик йигитлар қизни зўрлашди

Фото: Росбалт

Санкт-Петербургда 1971 ва 1995 йилда туғилган икки нафар Ўзбекистон фуқаросига зўрлаш ва жинсий характердаги зўравон ҳаракатлар моддалари бўйича айблов қўйилди. Бу ҳақда «Росбалт» Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг шаҳар бўйича Тергов бошқармаси матбуот хизматига асосан хабар берди.

Аниқланишича, мигрантлар 13 октябрь куни Будапешт кўчасидаги хиёбонда қизга ҳужум қилишган. Улар қизнинг тахминан 100 минг рубллик нарсаларини ўмаришган, сўнг уни зўрлашган.

Айни дамда айбланувчиларни ҳибсга олиш масаласи ҳал қилинмоқда. Уларнинг шу каби жиноятларга алоқадорлиги бўйича маълумот текширилмоқда.

Top