08:56 / 18.10.2017
6602

2,5 минг миллиардернинг давлати 150 та давлат ЯИМга тенг

Фото: AP

2,5 минг миллиардерларнинг умумий ҳажми 7,7 триллион доллардан ортиқни ташкил қилувчи бойлиги жаҳондаги барча давлатларнинг бешдан тўрт қисми ялпи ички маҳсулотига (ЯИМ) тенг. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) вакили Ричард Коллож сешанба куни «Турли дунёдаги ҳаёт» ҳисоботини тақдим этиш жараёнида маълум қилган. Ҳисоботда ижтимоий-иқтисодий тенгсизлик муаммосига катта эътибор берилади.

«Бугунги кунда дунёдаги 2473 миллиардернинг бойлиги дунёдаги барча мамлакатларнинг 2015 йил ҳолати бўйича тўртдан беш қисми ялпи ички маҳсулотига тенг», - деди Коллож. UNFPA ҳисоботида сайёрадаги барча миллиардерлар молиявий активларини 7,7 триллион доллардан ортиққа баҳолаган Wealth-X таҳлил компанияси маълумотлари келтиралида. «Бу шуни англатадики, баъзи уйлар миллиардлаб долларга эга бюджетни тасарруф қилса, юз миллионлаб оилалар кунига 1.25 доллардан кам маблағ эвазига яшашга уринишмоқда. Бой ва камбағаллар ўртасидаги улкан фарқ нафақат адолатсиз, балки иқтисодиёт, жамият ва давлатни таҳдидга солади», - дейилади ҳужжатда.

Ричард Колложнинг таъкидлашича, давлатлар ўртасидаги фарқ «умуман олган камаймоқда», лекин у «давлатларнинг ичида, айниқса, ривожланаётган мамлакатларда кучаймоқда». UNFPA маълумотларига кўра, 2008 йилдан 2013 йилга бўлган даврда ижтимоий фарқ жаҳоннинг 34 давлатида ошди, шу билан бирга, аҳолининг бадавлатроқ қисмининг 60 фоизи даромади бошқаларга нисбатан тезроқ ўсган. Коллежнинг сўзларига кўра, аҳолининг ўзига тўқ ва кам таъминланган қисми ўртасидаги жуда катта фарқ, мамлакатларнинг ўзи учун аниқ салбий оқибатлардан ташқари, БМТнинг 2015 йилдаги Барқарор ривожланиш соҳасидаги Мақсадларига эришишни сўроқ остида қолдиради. Унинг энг асосий мақсади эса - 2030 йилга келиб қашшоқликни бартараф этишдир.

UNFPA ҳисоботини эълон қилиш 17 октябрь куни нишонланган Халқаро қашшоқликни йўқ қилиш кунига тўғри келди. БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш ушбу сана муносабати билан йўллаган видеомурожаатида дунёда 800 миллионга яқин одам қашшоқлик чегарасида яшашини хабар қилди. Унинг эслатишича, 2015 йилда БМТга аъзо бўлган 193 давлат 2030 йилгача ривожланиш кун тартибини тасдиқлади, унда барча инсонларга хавфсиз сайёрада муносиб турмушни таъминлашга ваъда берилган. БМТ Бош котиби ҳукуматларни ушбу ваъдани бажаришга чақирди. 

UNFPA ҳисоботида бу йил жинсий ва репродуктив саломатликни муҳофаза қилишга аҳолида эътибор қаратилган. Жамғарма маълумотларига кўра, ҳар йили ривожланаётган мамлакатларда «89 миллион никоҳсиз ҳомиладорлик, 48 миллион аборт, 10 миллион ҳолатда бола ташлаш ва 1 миллион ўлик бола туғилиши кузатилади».

Top