20:48 / 18.10.2017
6135

АҚШдаги бизнес-паркда отишма, 3 киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Мэриленд штатида жойлашган бизнес-паркда отишма содир этилди. Шериф Уильям Дэвис берган маълумотга кўра, номаълум шахс ўт очиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, яна икки киши оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Жиноятчи воқеа жойидан қочиб кетган.

Айни вақтда полиция гувоҳларни сўроқ қилмоқда.

CNN маълумотига кўра, жароҳатланганлар сони кўпроқ.

Парк яқинидаги мактабдан ўқувчиларни ташқарига чиқармаслик сўралган.

Top