10:21 / 18.10.2017
9687

Пентагон: АҚШ қуролли кучларининг дунё бўйлаб 19 фоиз мулки кераксиз

АҚШ мудофаа вазирлиги – Пентагоннинг уқдиришича, Америка қуролли кучларининг дунё бўйлаб мавжуд мулкларининг 19 фоизи ҳеч қандай фойда келтирмаяпти. Шунга кўра, Вашингтон бу иншоотлардан захираларни қайта тақсимлаш мақсадида воз кечиши керак. 

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг қуролли кучлар бўйича қўмита аъзоларининг мудофаа вазири Жеймс Мэттиса йўллаган ҳисоботида шу ҳақда сўз боради. Ҳужжат ва унга илова қилинган мактубни қўмита аъзоси, демократ конгрессмен Адам Смит эълон қилди.

Мэттис тақдим этган маълумотларга кўра, АҚШ қуролли кучлари зиммаларига юкланган вазифаларни адо этиш учун зарур бўлган инфратузилмалардан 19 фоиз кўп бино ва иншоотларга эгалик қилади. Унинг 29 фоизи қуруқликдаги кучларга тегишли,28 фоизи ҲҲКлари ихтиёрида. "Биз солиқ тўловчиларнинг пулини қуролли кучларга керак бўлмаган бино ва иншоотларга сарфламоқдамиз", - деган Смит.

"Пул сарфлашга мажбур бўлган ҳар бир бино бизни бошқа муҳим мақсадлардан пулни қиқартиришга мажбур қилади. Мен жанговар тайёргарликни ошириш ва модерниизация қилиш мақсадида ортиқча инфратузилмалардан воз кечиш имконига эга бўлишим керак", - дейилади Мэттис баёнотида. 

АҚШ сенати сентябрь ойи ўрталарида мамлакат мудофаа вазирлиги фаолияти йўналишларига доир қонун лойиҳасини қабул қилган эди. Ушбу ҳужжат билан вазирликнинг 2018 йилги бюджетига 700 млрд доллар атрофида маблағ ажратилганди. 

Top