«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛда ўтказилган учрашувлар сони бўйича учинчи ўринга чиқиб олди.
Лондоннинг «Тоттенҳэм» жамоаси билан мусобақа гуруҳ босқичининг учинчи тури доирасида бўлиб ўтган баҳсда португалиялик ўз фаолиятидаги 143-учрашувини ўтказди. Роналду бу кўрсаткич бўйича «Барселона» ярим ҳимоячиси Хави (151 учрашув) ва «Порту» дарвозабони Икер Касильясдан (166) ортда қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Мадридда бўлиб ўтган «Реал» ҳамда «Тоттенҳэм» ўртасидаги беллашув 1:1 ҳисобида якунланди.