14:45 / 19.10.2017
35573

Қозоғистонда Ўзбекистоннинг 701 фуқароси жавобгарликка тортилди

Фото: Reuters

10 сентябрдан бошлаб Қозоғистонда Қирғизистоннинг 685 нафар фуқароси, Ўзбекистоннинг 701 ва Тожикистоннинг 27 фуқароси рўйхатдан ўтиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат тили ва ахборот департаменти директори Олмос Садубоев маълум қилди, дея хабар бермоқда Tengrinews.kz.

Хабар қилинишича, мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси мақсадида шу йилнинг 10 сентябридан 1 декабригача «Ҳудуд» режали тезкор-профилактик тадбир ўтказилмоқда, унда полиция ходимлари уйма-уй текширув ўтказишмоқда.

«9 дан 18 октябргача 28 мингдан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган, шу жумладан 518 таси оилавий-маиший муносабатлар соҳасида, 1 300 дан ортиғи – майда безорилик. Доимий ва вақтинчалик яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш қоидаларини бузганлик учун беш мингдан ортиқ шахс жавобгарликка тортилди, улардан 3 778 нафари Қозоғистон Республикаси ва 1 647 нафари хорижий давлат фуқароси. Жумладан, 701 нафар Ўзбекистон фуқароси, 685 - Қирғизистон, 71 - Россия, 27 - Тожикистон ва 163 нафари бошқа давлат фуқароси», - дея хабар берди Садубоев.

1 713 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан мамлакатдан чиқариб юбориш, давлатда бўлиш муддатини қисқартириш каби чоралар қўлланган.

Top