00:05 / 19.10.2017
20790

Самарқанд шаҳри куни кўҳна шаҳарда кенг нишонланди (фото)

Фото: KUN.UZ

1996 йил 18 октябрда Самарқанд шаҳрига Биринчи президентимиз Ислом Каримов томонидан Амир темур ордени топширилган кундан эътиборан ҳар йили ушбу сана Самарқанд куни сифатида кўҳна шаҳар аҳолиси томонидан кенг нишонланиб келинмоқда.

Бу йилга тадбир эрта тонгдан Амир Темур мақбарасида Қуръон тиловати билан бошланди. Сўнгра вилоят ва шаҳар раҳбарлари, жамоатчилик иштирокида Амир Темур ҳайкали ва Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйиш маросимлари ўтказилди.

Девори Кўндаланг маҳалласидаги профилактика инспектори хизмат уйини ва маҳалла марказини очиш маросими бўлиб ўтди.

Самарқанд давлат қўғирчоқ театрида меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болалар учун «Улуғбек юлдузи» қўғирчоқ спектакли намойиши ўтказилди. Сўнгра 1- ва 10-сонмеҳрибонлик уйида тарбияланаётган болалар, Самарқанддаги Саҳоват интернат-уйидаги кексалар ва ногиронлар учун хайр-эҳсон туҳфаси ташкиллаштирилди.

Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида Мақсуд Шайхзода асари асосида Мирзо Улуғбек спектакли намойиши бўлиб ўтди. Кечгача театри майдонидаги ёзги саҳна олдида шаҳар ёшлари учун самарқандлик санъаткорлари иштирокида катта концерт дастури ташкиллаштирилди.

Ўз мухбиримиз.

Top