10:10 / 20.10.2017
7168

Деҳлида ҳавонинг ифлосланиши хавфли даражага етди

Фото: HDTV

Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлида жума, 20 октябрь куни ҳаво ҳолати «жуда ёмон» даражага етди. Бу ҳақда HDTV хабар бермоқда.

Ҳаво ҳолатининг ёмонлашиши Дивали оловлар фестивалидан сўнг қайд этилди. Фестиваль пайтида иштирокчилар кўчаларда петардалар ҳамда мушакларни отишади.

Таъкидланишича, шаҳарнинг баъзи туманларида ҳаво ифлосланиши даражаси белгиланган нормадан бир неча баробарга ошиб кетди.

Ўтган йили эса Ҳиндистон пойтахтида Дивали нишонланганидан сўнг ҳавонинг ифлосланиш даражаси меъёрдагидан 42 баробарга кўп бўлганди.

Top