00:03 / 21.10.2017
6932

Италиянинг энг бой иккита вилояти ҳуқуқлари кенгайтирилиши бўйича референдум ўтказмоқчи

Фото:EPA

Италиянинг энг бой иккита вилояти – Ломбардия ва Венетода 22 октябрда ўз ҳуқуқларини кенгайтириш бўйича референдум ўтказилмоқчи. The Local нашрининг хабар беришича, референдумга "Сиз вилоятингиз мухториятнинг қўшимча шаклларини олишини истайсизми?" шаклидаги масала қўйилмоқчи.

Шу билан бирга ушбу мухториятлардан бирортасида Италиядан ажралиш масаласи кўрилмайди. Референдум орқали маҳаллий ҳокимият органлари ваколатларининг кенгайтирилиши хусусида фикр билдирилади, холос.

Ломбардия ва Венето вилоятлари Италиянинг энг бой вилоятлари ҳисобланади. Бу икки вилоят Италия ялпи ички маҳсулотининг мос равишда 20 ва 10 фоизини ишлаб чиқаради. Вилоятлардан ҳар бири Римга ундан олаётгандан кўпроқ маблағ тўлайди. Италия шимолида жойлашган ушбу вилоятлар аҳолиси марказий ҳукумат улар даромадларининг аксариятини жанубдаги вилоятларга сарфлашидан арз қиладилар.

Ломбардияда 10 млн, Венетода эса 5 млн киши яшайди. Икки вилоят аҳолиси ҳам мухториятнинг кенгайтирилишига овоз беришлари тахмин қилинмоқда. Ушбу референдумлар юридик кучга эга бўлмайди. Италия конституциясига кўра, исталган вилоят бундай саволни референдумга олиб чиқишга ҳақли.

Top