16:00 / 22.10.2017
22840

Ўзбекистондан Мисрга учган биринчи тўхтовсиз парвоз Шарм аш-Шайх​ аэропортига қўнди

Фото: Kun.uz

Бугун, 22 октябрь куни Ўзбекистондан Мисрга учган биринчи тўхтовсиз парвоз Шарм аш-Шайх курорт шаҳрига етиб борди. 235 нафар йўловчидан иборат Boeng-767 русумли ҳаво лайнери 5,5 соат мобайнида парвозни амалга оширган. Шунингдек, унда сайёҳлик агентликликларининг вакиллари ҳам бўлиб, икки халқ ўртасида ушбу соҳани ривожлантириш масалалари янги босқичга чиққанига гувоҳ бўлиш мумкин.

Ахбор ал-Ём нашрининг ёзишича, октябрь ойининг сўнгида ҳам яна бир марта шундай парвоз амалга оширилади. “Бу Миср давлати учун ҳам янги имконият, Ўзбекистон эса биз учун янги сайёҳлик маркази бўлиши мумкин”, дейилади хабарда.

Миср ҳукумати шу кунларда Шарм аш-Шайх халқаро аэропортидан учувчи парвозлар сонини ошириш мақсадида Озарбойжон, Қозоғистон, Украина, Германия ва Италия билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда.

Top