12:35 / 23.10.2017
16901

Швеция КХДРдан 40 йиллик қарзни ундириб олмоқчи

Фото: Getty Images

Швеция ҳукумати КХДРдан мамлакатда 43 йил муқаддам пайдо бўлган қарздорликни ундирмоқчи. Бу ҳақда «Рёнхап» хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, Шимолий Корея Швециядан 2,7 млрд. крона (330 млн. доллар) қарз бўлиб қолган.

Маълум бўлишича, КХДР Швециядан 1974 йилда 1000 та «Вольво» маркали автомобилни харид қилган, уларга пул тўланмаган. Аввалига КХДРнинг қарзи 600 млн. кронани ташкил қилган.

Швеция КХДРга қарзларни тўлаш бўйича йилига икки марта мурожаат қилади.

Top