20:20 / 24.10.2017
51854

Сирдарё вилоятида «хакер» фош этилди

Фото: Fotolia

Гулистон шахар ИИБ Тергов бўлимининг маълумотига кўра, тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, номаьлум шахс ўзганинг мулкини яширин равишда қўлга киритиш мақсадида, Гулистон шаҳар, 4-мавзе, 45-уй, 9-хонадонига Сирдарё “Ўзтелеком” филиали билан тузилган шартномага асосан ўрнатилган адреслар орқали интернет манзилдан фойдаланган ҳолда 2017 йил май ойидан 2017 йил июнь ойи охирига қадар бўлган вақт оралиғида 17 нафар фуқароларнинг жами 1.021.026,55 сўмлик интернет МБ трафигини ўғирлаб олиб, ўз манфаати йўлида фойдаланиб келган. Бу ҳақда KUN.UZ’га Гулистон шаҳар ИИБ хабар берди.

Мазкур жиноят иши бўйича олиб борилган тезкор суриштирув ишлари ва Сирдарё вилоят “Ўзтелеком”дан олинган маълумотнома натижасида 16.10.2017 йилда ушбу жиноятни 1998 йилда Гулистон шаҳрида туғилган муқаддам судланмаган, мавсумий ишчи, Гулистон шаҳрида яшовчи Ф.Х. содир этганлиги аниқланган. 

Фуқаро Ф.Х.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан айблов эълон қилиниб, унга “гаров” эҳтиёт чораси  қўлланилган.

Top