06:59 / 25.10.2017
33031

Ердаги сўнгги баррел нефтнинг тақдири башорат қилинди

Фото: Ali Jarekji / Reuters

Ердаги сўнгги баррел нефть Саудия Арабистонида олинади. Бу ҳақда Саудия Арабистони энергетика вазири Холид ал-Фалиҳ Future Investment Initiative форумида айтиб ўтди.

Унинг айтишича, Саудия Арабистонининг Saudi Aramco компанияси жаҳон нефтининг чорак улушига эга ва энг ишончли   нефть етказиб берувчи ҳисобланади. "Шубҳа йўқки, сайёрамиздаги нефтнинг сўнгги баррели Саудия Арабистонида, Saudi Aramco томондан олинади", деб айтди вазир.

IPO Saudi Aramco доирасида компаниянинг 5 фоиз акциялари сотилиши кутилмоқда. Компания раҳбари Амин Нассернинг айтишича, уни 2018 йил иккинчи ярмида ўтказиш режалаштирилмоқда ва у дунёдаги энг йирик IPO бўлиши мумкин. Бунинг натижасида қироллик ҳукумати компаниянинг умумий қиймати 2 трлн долларга тенглигидан келиб чиқиб 100 млрд доллар маблағ қўлга киритишни мўлжалламоқда.

Saudi Arabian Oil Company ёки Saudi Aramco Саудия Арабистонининг миллий нефть компанияси бўлиб, қироллик оиласи билан яқин алоқаларга эга.

Top