13:40 / 26.10.2017
23699

Собиқ совет маконидаги олигархларнинг оффшор ҳисоблари ҳакерлар қўлига тушиб қолди

Бермуд оролларида жойлашган Appleby юридик фирмаси ўзининг мижозлари ҳақидаги қимматли маълумотлар ўғирланганини тан олди. Фирма вакилининг баёнотига кўра, сешанба, 24 октябрь куни тунда маълумотлар омборига номаълум ҳакерлар жамоаси ҳужум уюштирган.

Вакилнинг айтишича, йўқотилган ҳужжатларда мижоз ва уларнинг молиявий амалиётлари, хусусан оффшор ҳисоблар ҳақида тўлиқ маълумот бўлган. Расмий баёнотда бу қайси давлат фуқароларига тегишли молиявий сир и ошкор этилмади.

Телеграф нашрининг ёзишича, ҳужжатларда Британиянинг нуфузли зодагонлари ва сиёсатчилари бўлиши мумкин. Шунингдек, ҳукумат давлат мансабдор шахсларининг обрўсини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилади. Россиялик журналист Иля Варламов эса унда рус олигархлари, жумладан давлат хизматчилари ва уларнинг пост-совет маконидаги дўстлари тилга олинган, дея тахминини билдирди.

Шу пайтгача ҳакерлардан ҳеч ким расмий талаб билан мутасаддиларга юзланмаган. Ушбу воқеа «Панама архиви» эълон қилинганидан кейинги иккинчи катта воқеликка айланиши мумкин.

Top