21:55 / 27.10.2017
17629

Смартфонлар портлашининг асосий сабаби аниқланди

Фото: Gizmochina.com

Стэнфорд университети (АҚШ) физиклари замонавий смартфонлар, планшетлар ва лэптопларнинг аксариятига ўрнатилган литий-ион батареяларининг портлаш сабабини изоҳлашди. Engadget шу ҳақида хабар берди. 

Мутахассислар криоэлектрон микроскопиядан (2017 йил кимё бўйича Нобель мукофоти шу учун топширилади) фойдаланиб, биринчи марта дендритлар - аккумуляторлар эксплуатациясида пайдо бўладиган махсус кенгайтирилган тузилмаларнинг батафсил тасвирига эга бўлишди.

Олинган суратларда литий дендритлар олти бурчакли кристаллсимон тузилмалардан иборат. Олимлар бундан аввал оддий электрон микросокопия усулларидан фойдаланиб, дендритлар ўзгарувчан шаклга эга дея тахмин қилишганди. 

Мутахассисларнинг фикрича, литий-ион батареяларининг портлашлари айнан электро-кимёвий ҳужайраларнинг ичида қисқа туташув келтириб чиқарувчи дендритларнинг ўсиши билан боғлиқ. Физиклар келгусида дендритларнинг ўсиш динамикасини назорат қилишни ўрганишни режалаштиришмоқда. 

Top