15:10 / 27.10.2017
16194

Ўзбекистонда Uzphone миллий мессенжери ишлаб чиқилмоқда

Фото: Fotolia

Ўзбекистонда Telegram, WhatsApp, Skype, Viber каби мессенжерларнинг миллий муқобили ишлаб чиқилмоқда. Ҳозирда лойиҳа альфа-тест жараёнидан ўтмоқда. Икки ой ичида бета-тест синовидан ўтказилади ва кейин амалда тадбиқ этилади. Бу ҳақида KUN.UZ мухбири 27 октябрь куни янги ихтисослашган "Ўзбектелеком" АКнинг "Ахборот тизимлари" брифингида берилган маълумотга асосланиб хабар берди.

Брифингда филиалда амалга ошириладиган қатор лойиҳалар ҳақида сўз юритилди. Булар:

  • Uzphone  хусусий мессенжери (Telegram, WhatsApp, Skype, Viber каби мессенжерлар муқобили)ни ишлаб чиқиш;
  • Ташқи трафикни тежаш ва TAS-IX'да график генерацияси учун хусусий медиа-ресурсларни ривожлантириш;
  • Булутли маълумотларни Қайта ишлаш маркази (МҚИМ) - компания мижозларига сервер муҳитини тақдим этиш;
  • IPTV технологиясининг келгусидаги ривожи - интерактив телевидение ва бошқалар.

Бундан ташқари, "Ахборот тизимлари" филиалининг амалга оширадиган асосий вазифалари ҳақида маълумот берилди. Демак, филиал қуйидаги вазифаларни бажаришни ўз олдига мақсад қилган:

  • Маълумотлар узатиш тармоғи ва серверлар мониторинг тизимини ишлаб чиқиш;
  • Дата-марказ хизматларини янада ривожлантириш ва тақдим этиш;
  • Булутли хизматларни ишлаб чиқиш, сақлаш ва маълумотларни қайта ишлаш;
  • "Интернет-буюмлар" учун иловаларни фаол ривожлантириш;
  • Тармоқ ускуналари ва бевосита биллинг тизимларига абонент ускуналари уланишининг бошқарув тизимларини ишлаб чиқиш;
  • Корхона ресурслари бошқарув тизимларини ишлаб чиқиш;
  • IPTV сервисини модификация қилиш ва веб-сайтлар воситасида интерактив TV, Smart TV, хусусий дастурий таъминотга эга STB-приставкаларини тақдим этиш.
Top