09:25 / 28.10.2017
11946

Air Berlin авиакомпанияси охирги рейсини амалга ошириб, тарихга айланди

Банкротлиги туфайли ўз фаолиятини якунлаётган Air Berlin авиакомпанияси 27 октябрь кечки вақт ўз тарихидаги сўнгги рейси AB6210’ни Мюнхендан Берлинга амалга оширди. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди

Таъкидланишича, аэропорт ходимлари хотира суратларини олганлари туфайли рейс бир соатлик кечикиш билан бошланган. Аэропорт ўт ўчириш хизмати самолётни "фавворалар" билан кузатиб қўйган.

Таъкидланишича, самолёт Германия пойтахтига маҳаллий вақт билан соат 23.35да етиб борган. У ерда ҳам самолётни юзлаб одамлар кутиб олишган.

Авиакомпания 15 августда банкротлигини бошлаган. Эндиликда тарихга айланган авиакомпания бўлимларининг бир қисми Lufthansa’га ўтади, унинг шўъба авиакомпаниялари Niki ва LG Walter парвозларни давом эттираверади.

Ўз парвозларини 1978 йилда амалга ошира бошлаган авиакомпания билан хайрлашиш онлари қуйидаги суратларда муҳрланган.

Фото: Reuters

Аэропорт ходимлари авиакомпаниянинг сўнгги рейси олдидан.

Фото: Reuters

Ўт ўчириш машиналари AB6210 рейсини шундай кузатишга қарор қилишди. 

Фото: Reuters

Сўнгги рейс экипажи учун махсус тайёрланган торт.

Фото: Reuters

Сўнгги рейсни амалга оширувчи самолёт бортида хайрлашув сўзлари битилган плакат. Унда "Юракка эга авиакомпания" деб ёзилган.  

Фото: Reuters

Аэропорт таблосида рейс бошланиши эълон қилинмоқда. 

Фото: Reuters

Авиакомпаниянинг сўнгги рейси олдидан.

Фото: Reuters

Аэропорт ходимлари авиакомпаниянинг сўнгги рейси олдидан жамоавий суратга тушишмоқда.

Фото: Reuters

Самолёт учиш йўлагига олиб кетилмоқда.

Фото: Reuters

Ўт ўчириш машиналари самолётни фавворалар билан кузатиб қўйишмоқда.

Фото: Reuters

Самолёт парвози олдидан. Футболкада "Кетди, бироқ унутилмайди" деган сўзлар ёзилган.

Top