18:16 / 28.10.2017
5750

Исландия сиёсий инқироз гирдобида: 4 йил ичидаги учинчи сайловлар бошланди

Фото: Reuters

Исландияда тўрт йил ичидаги учинчи сайловлар бошланди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Бу сафар мамлакат фуқаролари парламент сайловларида овоз беришмоқда. Исландия ҳукмрон конверватив Мустақиллик партиясидаги можаролар туфайли сиёсий инқироз гирдобида қолган.

Сўровномалар бош ғолиб номини келтира олмаяпти. Тахминларга кўра, партиялар ҳукуматда коалиция яратиш учун музокараларни ўтказиши лозим бўлади.

Шу билан бирга, бирданига саккизта партиянинг 5 фоиздан кўпроқ овоз тўплашга имконияти бор – бу Исландия парламенти – альтингга кириш учун минимум кўрсаткич саналади.

Сиёсий таҳлилчиларнинг фикрича, коалицион ҳукумат Катрин Якобсдоуттир бошчилигидаги «Сўл-яшил ҳаракат» томонидан шакллантирилиши эҳтимолдан узоқ эмас.

Top