16:06 / 28.10.2017
26257

Марғилонда нега йўл ҳақи кескин ошди?

Марғилон шаҳрида қатновда бўлган 1-, 3- ҳамда 4-йўналишдаги транспорт воситаларининг йўл ҳақи 1 октябрдан бошлаб 50 фоизга кескин ошиб кетди. Бундан норози бўлган аҳоли KUN.UZ мухбирларига мурожаат қилди. 

Мурожаатни ўрганишдан аввал ёқилғи ёки бензинни нархи ошиб кетгандир, деб АЁҚШ ва АГҚШларига ташриф буюрдик. Айни кунларда бензин нархи 2800 сўм, метан газ нархи эса 1450 сўмни ташкил этади. Бундан кўриниб турибдики, ёқилғи нархи ошмаган. 

Марғилон шаҳар йўловчи ташиш транспорт ишини бошқариш бўлими раҳбари Нурилло Абилов билан суҳбатда бўлдик.

Абилов суҳбат давомида Фарғона вилояти ҳокимининг 2015 йил 26-январда шаҳарда йўловчи ташиш транспорти хизматларининг чекланган тарифларни белгилаш тўғрисида асосий ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари нархлари ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган харажатлар миқдори ошганлигини инобатга олиб, шаҳар йўловчи ташиш транспортида йўловчилар ташишнинг амалда шаклланаётган харажатлари қопланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 08.09.1994 йилдаги 455-сонли “Шаҳарда ва шаҳар атрофида қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматининг тарифлари тўғрисида”ги қарорига ҳамда “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги Қонунининг 12-, 16-моддаларига асосан 2015 йил 26-январдаги 38-сонли қарорига асосан шаҳар йўловчи ташиш транспорти хизматининг чекланган тарифи 1 нафар йўловчи учун 600 сўм миқдорида этиб белгиланганлиги, 2017 йилнинг шу кунига қадар йўл ҳақи ошиши ҳақидаги қарор қабул қилинмаганлиги, айрим ҳайдовчилар айни кунда сунъий равишда йўл ҳақини ўзбошимчалик билан ошириб олганлигини айтиб ўтди.    

Йўловчилардан тушаётган эътирозларни инобатга олиб, эртадан бошлаб Марғилон шаҳар ДСИ, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти, ИИБ ходимлари билан биргаликда қўшма тадбир ўтказилиб, ўзбошимчалик билан йўл ҳақини ошириб олган ҳайдовчиларнинг лицензиялари бекор қилинади.

Аҳрор Зиё, Фарғона  

Top