08:30 / 29.10.2017
12898

АҚШда полиция автомобилни олиб қочган 10 ёшли бола ортидан бир соат қувлаб юрди

Фото: Ohio Sate Highway Patrol

АҚШнинг Кливленд шаҳрида (Оҳайо штати) 10 ёшли бола машинани олиб қочиб, полициячилар билан ҳақиқий пойгалар уюштирди. Полициячиларга болакайни тўхтатиш учун бир соат талаб этилди.

Полицияда маълум қилинишича, болакай иккинчи марта машина олиб қочиб,  полиция  билан "мушук-сичқон" ўйнамоқда. Chicago Tribune нашрининг маълум қилишича, бола бу галги "пойга" вақтида машинани 150 км/соатгача тезлаштирган. 

Полициячилар таъқиб вақтида болани йўл ўртасидан четга сиқиб чиқаришга муваффақ бўлишган ва пойга йўл чеккаси бўйлаб давом этган.  

Полиция машиналаридан бири бола машинасини қайрилтирила олган ва машина йўл четидаги йўл белгиси устунига бориб урилган. Бу ҳолат полициячиларга машинани қуршаб олишга имкон берган. 

Ёш "пойгачи" бир ҳафта аввал ҳам онасининг Dodge Charger русумидаги машинасини олиб қочганди. Ўшанда полициячилар машинани мажбурий тўхтатиш воситасини қўллаган ҳолда, учта ғилдирагини ёриб тўхтата олишганди. 

Таъкидланишича, болакай иши прокуратурага топширилади ва у ерда боланинг ота-онаси жавобгарлиги, боланинг айбдорлиги ва кўриладиган чора бўйича ҳукм чиқарилади. 

Top