21:14 / 30.10.2017
17817

МХХ кучли таъсир кўрсатувчи препаратнинг ноқонуний айланмасига чек қўйди

Миллий хавфсизлик хизмати куни кеча Қирғизистондан ноқонуний олиб кирилган кучли таъсир кўрсатувчи дори воситасининг йирик партиясини қўлга олиш бўйича махсус амалиёт ўтказди.

МХХнинг Андижон вилояти бўйича Бошқармаси тезкор ходимлари Қорасув шаҳри Қўрғонтепа туманилик 33 ёшли Раҳмонали Ризаев ва унинг шериги, Андижон туманида яшовчи 37 ёшли Озодбек Қодировнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларини бартараф этишди. Улар “Исузу” юк автомобили ёрдамида “Лирика” кучли таъсир кўрсатувчи препаратининг партиясини Тошкентга сотиш учун олиб боришни режалаштиришган.

"Тошкентга қараб йўналишда ҳаракатланган юк автомобили Бўз туманидаги ЙПХ постида ҳужжатларни текшириш учун тўхтатилган. Кўздан кечириш чоғида кабинада махфий жой аниқланди, ундан гувоҳлар олдида “Лирика” кучли таъсир кўрсатувчи препаратининг 884 та ўрами, ҳар бирининг ичида 14 та таблеткадан (ҳаммаси бўлиб 12 376 дона) бўлгани ҳолда топилди", - дея таъкидлаб ўтди МХХ ходими.

Уларнинг тахминий қиймати қарийб 86 млн. сўмни ташкил этади. Сўроқ чоғида ҳайдовчи олинган дори воситаларига сертификатлар ва уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб киришга рухсат берувчи бошқа ҳужжатларни тақдим эта олмаган.

Айни дамда МХХнинг Андижон вилояти бўйича Бошқармаси тергов бўлими томонидан ушбу ҳолат бўйича қўлга олинган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 182-моддаси (Божхона қонунчилигининг бузилиши) билан жиноий иш қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Top