09:15 / 30.10.2017
8495

Ўзбекистон ва Покистон мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш масалаларини муҳокама қилди

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК бошқаруви раиси Тоҳиржон Жалилов Покистоннинг мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ва импорти Уюшмаси делегациясини қабул қилди.

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК матбуот хизмати хабар беришича, томонлар Ўзбекистондан Покистонга дуккакли маҳсулотлар – мош, ловия ва нўхатни етказиб бериш масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, томонлар озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришни ташкил қилиш масалаларини ҳам тилга олишган.

Тоҳиржон Жалиловнинг таъкидлашича, Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларини Покистонга экспорт қилиш, шунингдек, Покистоннинг баъзи маҳсулотларини импорт қилишдан манфаатдор.

Покистон делегацияси, ўз навбатида, Ўзбекистонга мандарин, картошка ва манго етказиб беришни йўл қўйиш таклифи билан чиқди.

Top