23:48 / 31.10.2017
5586

Оқ уй: Трамп Филиппин президенти билан илк учрашувни сабрсизлик билан кутмоқда

Фото: СС0 Public Domain

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Филиппин президенти Родриго Дутерте ўртасидаги муносабатлар телефон орқали мулоқотлар ва ўзаро мактуб ёзишлар натижасида яхшиланди. Бу ҳақда Оқ уйнинг юқори лавозимдаги вакили журналистларга маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.   

"Ўйлайманки, улар орасида илиқ муносабатлар мавжуд ва президент Трамп президент Дутерте билан учрашувни сабрсизлик билан кутмоқда", деб айтган амалдор.

Трамп 3-14 ноябрь кунлари Осиё давлатлари бўйлаб турне ўтказади. У жумладан Филиппинда ҳам бўлади.

Top