11:40 / 01.11.2017
16470

Қозоғистон чегарачилари Ўзбекистон фуқаросини гиёҳванд модда билан ушлашди

Фото: Total.kz

Қозоғистон чегарачилари Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидан гиёҳванд моддаларни олиб ўтишга уринган шахсни қўлга олишди.

Сариоғоч чегара отрядининг «Жибек жоли авто» назорат-ўтказиш пункти наряди махсус итдан фойдаланган ҳолда, чегарани танасига гашиш гиёҳвандлик моддасини ёпиштириб олган тарзда кесиб ўтишга уринган Ўзбекистоннинг 25 ёшли фуқаросини ушлади, дея хабар бермоқда маҳаллий нашрлар.

Қўлга олинган шахсни кўздан кечириш жараёнида унинг ёнидан 45 граммдан ошиқроқ бўлган гиёҳванд модда топилган. У Қозоғистондан Ўзбекистонга пиёда кетаётган бўлган.

Қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва ўзаро ҳамкорлик қилувчи идоралар вакиллари ушбу ҳолатдан хабардор қилинган.

Top