19:50 / 01.11.2017
15988

Нега Босния ва Герцеговина парчаланиб кетмаган?

Айни кунларда Испаниядан Украинагача, Шотландиядан Шимолий Италияга қадар кенгликда ёйилган Европа Иттифоқида нотаниш инқирозни кузатиш мумкин. У ҳам бўлса этник жамоаларнинг ўз тақдирини мустақил белгилаш борасида фикрини эркин ифода этишидир. Шунингдек, бу мустақиллик сари қадам қўйган «давлатлар» демократия ҳавосидан нафас олмасидан, «ҳудудий яхлитлик» юзасидан бўғилмоқда.

Ана шундай сценарий Боснияда ҳам юз берганди. Хорижий экспертлар, сиёсатшунос, таҳлилчилар 1995 йилдаги Босния урушининг тақдирини «ички портлаш билан якун»ланишини тахмин қилган. 2002 ва 2006 йилларда Босния «Олий вакили» лавозимида фаолият юритган инглиз сиёсатчиси Пэдди Эшдаун ҳам «мамлакатни сепаратизм кайфияти қамраб олганидан хавфсираётгани»ни билдирган. Аммо буларнинг ҳеч қайси бири юз бермади. Нега?

Урушда Боснияда истиқомат қилувчи серб, хорват ва мусулмон боснияклар бир-бирига қаршилантириб қўйилди. Собиқ Югославия парчалангач, мазкур давлат шаклланиб, мустақил сиёсий иродасини билдиришини эълон қилди. Айни пайтда Сербия ва Хорватиянинг ҳар бирида «Буюк Сербия», «Буюк Хорватия» каби тарихий орзуларини амалга ошириш истаги уйғонди. Аммо уруш якунида эришилган келишув мураккаб вазиятдан мамлакат қандай ўтиб кетиши лозимлигини кўрсатиб берди.

Унга кўра, президентлар (ҳа, 3 нафар президент) серб, хорват ва мусулмон боснияк миллатига мансуб бўлиши лозим ва 8 ойлик муҳлатда бошқарув Прездиум раислиги лавозими улар орасида ўзгаради. Мамлакат иккита этник омилга кўра ташкил топган бирликлардан иборат, шунингдек, битта Брcко автономияси ҳам мавжуд.

Икки маъмуриятдан бирида аҳолисининг кўпчилиги серблардан ташкил топган Српска бўлса, иккинчиси боснияк ва хорватлар таъсирида бўлган Федерация ҳисобланади. Ана шу Федерациянинг таркибида 10та кантон (маҳаллий маъмурий бирлик) бўлиб, уларнинг ҳар бирини алоҳида Бош вазирлар бошқаради. Боснияда бешта президент ва жуда кўп Бош вазирни учратиш мумкин, бу юртда асосийси лавозим ва мақом эмас. Швецарияда бўлгани каби, бу юртда сайловлар тақсимот удумларига таянади.

Ана шундай қийин ҳолатда, Босния ва Герцеговина​ ўз мустақиллиги, ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолишга эришди.

Top