07:52 / 02.11.2017
17808

АҚШдаги Walmart гипермаркетида отишма содир этилди, қурбонлар бор

Фото: Reuters

Колорадо штатининг Торнтон шаҳридаги Walmart гипермаркетида номаълум кимса отишма содир этди. Бунинг оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, бир аёл шифохонага олиб кетилган, деб хабар бермоқда маҳаллий полицияга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.  

Ахборот агентлигининг таъкидлашича, полиция вакили отишма ҳақидаги хабар 1 ноябрь соат 18:30да олинганини маълум қилган. Унинг айтишича, полиция гипермаркетга келгандан кейин отишма тўхтаган. 

Воқеа жойида полициячилар ва ўт ўчирувчилар иш олиб борганлар.

Отишмани содир этган шахс ушланган-йўқлиги маълум қилинмаган. Воқеа сабаблари ва тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

Top