19:10 / 02.11.2017
26069

Месси судда катта пул ютиб олди

Фото: The Sun

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испаниянинг La Razon газетаси билан судлашиб, 70 минг евро ютиб олди, деб хабар бермоқда АР.

Нашр аргентиналик футболчини допинг истеъмол қилишда айблаганди. Бироқ, судда буни исботлай олмади.

Мессининг имиж ҳуқуқи билан шуғулланувчи компания бундан кейин ҳам футболчини обрўсизлантирмоқчи бўлганларга қарши кураш олиб боришини маълум қилди.

Лео қўлга киритган пулларни табиий офатлар ва урушларда жабр чекканларга ёрдам кўрсатувчи «Чегарасиз шифокорлар» ташкилотига хайрия қилди.

Top