12:20 / 03.11.2017
21139

Forbes рейтинги: Энг қимматбаҳо спорт брендлари

Forbes 2007 йилда илк марта спорт брендлари рейтингини тузган эди. Ўшанда 5,6 миллиард долларга баҳоланган Nike бизнес-рейтингда иккинчи ўринни эгаллаганди, Америка компаниясининг жаҳон кроссовкалар бозоридаги улуши эса 31 фоизни ташкил қилган - бу Adidas, Puma ва Reebok улушларини қўшиб ҳисоблаганда ҳам кўп, демакдир. Ўшандан буён инфляцияни ҳисобга олганда, бренд деярли 4 карра қимматлашди (ҳозирда Forbes уни 29,6 миллиард долларга баҳоламоқда) ва саноатда мутлақ етакчига айланди. 2017-йилги рейтингда иккинчи ўринни эгаллаган ESPN (15,8 миллиард доллар) иккинчи йил кетма-кет обуначиларини йўқотмоқда, бу унинг даромади ва бренд баҳосига салбий таъсир кўрсатади. Nike'нинг спорт экипировкасидаги асосий рақиби ҳисобланган Adidas компанияси бир йил ичида ўз бренди баҳосини 12,9 фоизга кўтарди - бунга асосан Канье Уэст пойабзал линейкасининг катта муваффақияти сабаб бўлди. Forbes спорт бренд-рейтингининг иккинчи қисмига доир маълумотларини тақдим этди (биринчи қисми спорт ҳодисаларига оид бўлган). 

1. Nike

Фото: Getty Images 

Бренд қиймати: 29,6 миллиард доллар 
Йил давомидаги динамикаси: +9,6 фоиз

2017 йилнинг илк саккиз ойида Nike компаниясининг Америка кроссовкалар бозоридаги доллардаги улуши 39 фоиздан 37 фоизга қисқарди. Шундай бўлса-да, у ҳануз энг йирик натижани қайд этмоқда, бу эса компанияга соҳанинг мутлақ етакчиси бўлиб қолиш имконини бермоқда.

2. ESPN

Фото: Ralph Notaro/Getty Images 

Бренд қиймати: 15,8 миллиард доллар
Йиллик динамикаси: –4,2 фоиз

2017 йилда ESPN'га обуна бўлган уй хўжаликлари сони 2015 йилга нисбатан 7,4 фоизга камайди. Телеканалнинг Walt Disney корпорацияси даромадларига қўшган ҳиссаси 20 фоизга яқинлашмоқда, бир неча йил илгари эса учдан бир қисмидан кўпроқни ташкил қилган.

3. Adidas     

Фото: Getty Images 

Бренд қиймати: 7,9 миллиард доллар
Йиллик динамикаси: +12,9 фоиз

2017 йилнинг саккиз ойи якунларига кўра, Adidas Nike'га тегишли Jordan брендини Америка бозоридаги энг харидорбоп кроссовкалар рейтингнинг иккинчи поғонасидан кўчириб юборди. Эндиликда Германия брендининг улуши 11,3 фоизни ташкил қилмоқда. 

4. Sky Sports

Фото: TACC

Бренд қиймати: 5,5 миллиард доллар
Йиллик динамикаси: +10 фоиз

Англия премьер-лигасининг телеаудиторияси ўтган йили пастлаганди, бироқ Бундеслига, А серия ва Чемпионлар лигаси рекорд рейтинг натижаларини кўрсатди, "Формула-1" трансляциялари ҳам 2015 йилга нисбатан кўпроқ томошабин йиғишга муваффақ бўлди. 

5. Under Armour

Фото: Getty Images 

Бренд қиймати: 4,4 миллиард доллар
Йиллик динамикаси: –20 фоиз

Олти йиллик шиддатли ўсиш ва йилига 20 фоиздан кўпроқ даромаддан кейин келгуси бир неча йилда Under Armour'нинг нисбатан чекланган ўсиши тахмин қилинмоқда. Ўтган йили компания акциялари нархи 50 фоизга пасайди. 

6. MLB Advanced Media

Фото: Getty Images 

Бренд қиймати: 2,4 миллиард доллар
Йиллик динамикаси: +9,1 фоиз

Бейсбол бизнеси шу қадар барқарорки, ҳатто BAMtech бўлимининг сотилишидан кейин ҳам MLBAM компанияси (Бейсбол жаҳон лигасининг дижитал йўналиши учун жавобгар) ҳеч бўлмаганда, 400 миллион доллар операцион даромад кўрсата олади.

7. UFC

Фото: Getty Images 

Бренд қиймати: 2 миллиард доллар
Йиллик динамикаси: 0 фоиз

ММА-промоушеннинг трансляциялар сотуви даромадининг ўсиши тўхтаб қолди, бироқ харажатларнинг камайиши ҳисобига операцион даромад ўсди.

8. YES Network

Фото: Reuters

Бренд қиймати: 1,4 миллиард доллар
Йиллик динамика: 0 фоиз

YES Network — истеъмолчи учун энг қиммат (ойига ўртача 5,36 доллар) ва шу билан бирга, энг машҳур минтақавий телетармоқ, бироқ ўтган йили компания даромади пасайди - бунга асосан Comcast кабель провайдери билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлди. Томонлар 2017 йилнинг бошидагина келишувга эришишга муваффақ бўлишди. 

9. Reebok

Фото: Getty Images 

Бренд қиймати: 800 миллион доллар
Йиллик динамика: 0 фоиз

2016 йилда Reebok сотувлари умумий ҳисобда 6 фоизга ўсди, Classic casual-сегментида эса ўсиш икки рақамли  фоизларга эга бўлди, югуриш ва машқ қилиш экипировкаси йўналишида эса - 5 фоиз. 

10. NESN

Фото: Getty Images 

Бренд қиймати: 650 миллион доллар
Йиллик динамика: 13,3 фоиз

Америкалик телетомошабинлар борган сари қиммат кабель каналларидан воз кечишмоқда ёки обуналар сонини қисқартиришмоқда. Бундай тенденция Уолл Стритни хавотирга солди, албатта ва NESN (New England Sports Network) каби йирик минтақавий  телекомпанияларнинг молиявий кўрсаткичларига салбий таъсир қилди. Сўнгги икки йилда компания баҳосининг EBITDA (солиқлар, қарзлар бўйича фоизлар тўлашдан олдинги даромад)га нисбати NESN'да 12-ўриндан 9-ўринга тушди.  

Top