13:30 / 03.11.2017
6200

Назарбоев Қозоғистон ҳукмрон партиясида ўзгаришларга эҳтиёж борлигини тан олди

Фото: ТАСС

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатда содир бўлаётган ўзгаришларга мос равишда «Нур Отан» ҳукмрон партиясини модернизация қилиш зарурлигини маълум қилди, дея хабар бермоқда Tengrinews.

У бу ҳақда Остонада «Нур Отан» партияси сиёсий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди. Сиёсий кенгаш партиянинг олий вакиллик органи ҳисобланади.

«Мамлакат модернизация қилинаётгани учун иқтисодиёт ва сиёсий кучлар ҳам бунга мос келишлари керак», - дея таъкидлаб ўтган давлат раҳбари. 

Унинг сўзларига кўра, ўтган йилларда ҳукмрон партия Қозоғистонда «вазиятни барқарорлаштириш», шунингдек, Қозоғистонни ривожлантириш ва аҳолининг ижтимоий аҳволини яхшилаш бўйича белгилаб қўйилган вазифаларни бажаришга катта ҳисса қўшди.

РИА «Новости»’нинг хабар беришича, Назарбоев бунинг сабаби жаҳон бозорларида рўй бераётган глобал рақобат, дунёдаги янги технологик инқилоб эканини таъкидлаган.

Top