11:50 / 03.11.2017
12219

Тошкентда МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари йиғилиши бошланди

Фото: Kun.uz

Бугун, 3 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги аъзо давлатлари ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бошланди. Унда Ўзбекистон Бош вазири - Абдулла Арипов, Арманистон Бош вазири - Карен Карапетян, Беларусь Бош вазири - Андрей Кобяков, Қозоғистон Бош вазири - Бакитжон Сагинтаев, Қирғизистон Бош вазири - Сапар Исақов, Россия Бош вазири - Дмитрий Медведев, Тожикистон Бош вазири - Кохир Расулзода ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси раиси - Сергей Лебедев иштирок этмоқда.

Озарбойжон ва Туркманистон давлатларидан Ташқи ишлар вазирлиги даражасида, Молдовадан эса МДҲ ва унинг бошқа органларида масъул этиб тайинланган вакил иштирок этмоқда.

Бугунги йиғилиш кун тартибидан 18та ҳужжат лойиҳаларини муҳокама этиш ўрин олган. Шунингдек, ҳукумат раҳбарлари ва вакиллар тор доирада учрашиб, долзарб масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашиши ҳам кутилмоқда. Кенгайтирилган мажлис сессияда тадбир иштирокчилари МДҲ доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик, жумладан эркин савдо ҳудуди, нефть-газ машинасозлиги, ер ресурсларини мелиорациялаш ва божхона қийматидаги товарларни назорат қилиш каби масалаларга тўхталиб ўтади.

Top