10:44 / 03.11.2017
15413

Вазирлик ва идораларнинг юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари берилди

Фото: Fotolia

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан адлия вазирининг 2017 йил 31 октябрдаги буйруғи билан вазирлик ва идораларнинг юридик хизмат ходимларига махсус унвон-мартаба даражалари берилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Юридик бошқармаси бошлиғи Аскар Мирсаидовга “3-даражали адлия маслаҳатчиси” махсус унвон – мартаба даражаси берилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги юридик бўлими бошлиғи Суҳроб Қўйчиевга “1-даражали юрист” махсус унвон – мартаба даражаси берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасининг юридик бўлими бошлиғи Файзулла Каримбаев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти юрисконсульти Алишер Мухамедалиев, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги Фарғона вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси бош юрисконсульти Баҳодир Раҳмонов, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Фарғона вилояти Олтиариқ туман ҳокимлиги молия бўлимининг юрисконсульти Бахтиёр Сатволдиев, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Жиззах вилояти ҳокимлиги ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси Фориш маиший хизмат касб-ҳунар коллежи юрисконсульти Хамроқул Юсуповларга “2-даражали юрист” махсус унвон – мартаба даражаси берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Тошкент вилоят ҳокимлиги Угам-Чотқол ДМТБ бошқармаси Оҳангарон давлат ўрмон хўжалиги етакчи юрисконсульти Нурулло Абдуллаев, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Фарғона вилояти Қува тумани ҳокимлиги молия бўлимининг юрисконсульти Абдусамат Абдурахимов, Самарқанд вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси бош юрисконсульти Жасур Ачилов, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг республика инкассация хизмати давлат унитар корхонаси Хоразм вилоят бошқармаси катта юрисконсульти Шавкат Жуманиязов, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент вилояти Зангиота тумани Агросаноат касб-ҳунар коллежи юрисконсульти Баҳриддин Жўраев, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбектелефильм” давлат унитар корхонаси бош юрисконсульти Акрам Ибратов, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Шайхонтохур филиали бош юрисконсульти Отабек Ибрахимов, Ўзстандарт агентлиги Ахборот-маълумот маркази давлат корхонаси юрисконсульти Равшан Иргашев, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент вилояти ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси Бекобод тиббиёт коллежи бош юрисконсульти Фарида Исаева, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Ерни масофадан зондлаш ва гис-технологиялар маркази давлат корхонаси етакчи юрисконсульти Қодирбек Мусаев, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ҳокимлиги молия бўлимининг юрисконсульти Аҳроржон Мўминов, Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокимлиги бош юрисконсульти Акбар Ражабов, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент вилояти Бўка агросаноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи юрисконсульти Гулхумор Садикова, Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Юридик бошқармаси бош юрисконсульти Фарҳод Саидмуродов, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги И.Иргашев номли шаҳар 4-сон клиник шифохонаси юрисконсульти Садриддин Талибов, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитаси Тошкент вилояти Угам-Чотқол давлат миллий табиат боғи Ўрмон хўжалиги бошқармаси “SAKSONOTA” давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонаси юрисконсульти Равшан Тўхтаев, Тошкент шаҳри Турин политехника университети юрисконсульти Матлуба Усмонова, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилоят Фтизиатрия ва Пульмонология  шифохонаси юрисконсульти Чарос Уразова, Самарқанд олий ҳарбий автомобил қўмондонлик-муҳандислик билим юрти юридик хизмати катта юрисконсульти Наргиза Файзиева, 

Самарқанд вилояти “Сувоқава” давлат унитар корхонаси юридик бўлим бошлиғи Азим Ҳасанов, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд вилояти ҳокимлиги ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси Ургут туман Қоратепа маиший хизмат касб-ҳунар коллежи юрисконсульти Таштемир Ҳайдаров, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали юрисконсульти Ботир Эшчанов, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Фарғона вилояти Ёзёвон туман ҳокимлиги молия бўлимининг юрисконсульти Фарҳодбек Йўлбарсовларга “3-даражали юрист” махсус унвон – мартаба даражаси берилди.

Ушбу буйруқда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 250-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги қарорига мувофиқ юқорида кўрсатилган юридик хизмат ходимларига махсус унвонлар – мартаба даражалари учун 2017 йил октябрь ойидан бошлаб қўшимча ҳақ тўлаб бориши лозимлиги ҳам назарда тутилган.

Таъкидлаш жоизки, юридик хизмат фаолиятининг такомиллашуви жамиятда қонунийликни таъминлашнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.

Top