18:10 / 04.11.2017
9415

Автоуловлар салонидан эҳтиёт қисмларини ўмариб юрган шахс қўлга олинди

Бекобод туман ИИБга 1990 йилда туғилган Холдор Ортиқов (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида номаълум шахс, яхши қулфланмайдиган орқа чап томон ойна форточкасини очиш йўли билан, Бекобод тумани Зафар қўрғони марказида жойлашган “Ором” тўйхонаси олдида турган ўзига тегишли «Дамас» русумли давлат белгиси 10 D 992 ЕА автоулови салонидан нархи тахминан 800.000 сўм бўлган 1 дона “Пионеер” русумли магнитофонини ўғирлаганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Бекобод шаҳрида яшовчи 1996 йилда туғилган Зайниддин Садиров содир этганлиги аниқланиб, ушланди.

Шунингдек, Зайниддин Садировнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилганда, 1991 йилда туғилган Салимжон Худойбердиев, 1989 йилда туғилган Турдибек Мамадалиев ва 1990 йилда туғилган Зикрилла Маҳмудовларга тегишли «Дамас» русумли, 1996 йилда туғилган Қосимжон Жумаев, 1991 йилда туғилган Моҳирбек Шоқосимов ва 1974 йилда туғилган Зоҳир Шерназаровларга тегишли «ВАЗ-2106» русумли, 1993 йилда туғилган Асилбек Абдурахмоновга тегишли «Москвич» русумли автоуловлари салонидан шу каби эҳтиёт қисмларини ўғирлаганлиги маълум бўлган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Top