11:55 / 04.11.2017
23728

БМТ ходимларини жинсий жиноятларда айблашмоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига июль ойидан сентябрга қадар жаҳоннинг турли давлатларида ишлаётган ўз ходимлари устидан 31 та шикоят келиб тушди. Улар турли хил миссияларни бажаришда жинсий зўравонликда айбланмоқда. Бу ҳақда  Deutsche Welle хабар берган.

Шикоятлар Марказий Африка Республикаси, Жанубий Судан, Конго Демократик Республикаси ва Ҳаитида турли йилларда содир этилган жиноятларга тааллуқлидир. Шу билан бирга, битта ҳолат тасдиқланган, шикоятларнинг 14 таси бўйича тергов давом этмоқда, қолганлари текширув жараёнида.

БМТ ходимлари томонидан жинсий зўравонлик қурбонларига камида 24 нафар аёл ва 6 қиз айланган.

Мурожаатларнинг катта қисми - 12 таси - тинчликпарвар миссияларнинг ҳарбий хизматчиларига тааллуқли, 5 та айблов эса Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қочқинлар иши бўйича Олий комиссари бошқармаси ходимларига тегишли.

Top