15:07 / 04.11.2017
157705

Мингбулоқда йирик нефть кони топилдими?

Фото: AP

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятидаги Мингбулоқ туманида йирик нефть кони топилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.  

Биз ушбу янгиликка аниқлик киритиш мақсадида вилоятдаги соҳа мутасаддилари билан боғландик.  

Берилган маълумотларга кўра, ҳақиқатдан геология-қидирув мутахассислари томонидан “Мингбулоқ” нефть кони ҳудудида ернинг 6 минг метр чуқурлигида  катта ҳажмдаги нефть кони борлиги аниқланган. 

Айни пайт ушбу конда Ўзбекистон ва Хитой давлатининг етакчи мутахассислари томонидан қазилма ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Ҳозирда бурғилаш ишлари 3,5 минг метрга етган бўлиб, яна 2,5 минг метр қазиш ишларидан сўнг кўп нарсага ойдинлик киритилади. 

Интернет манбаларидан олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг геологик  нефт захираси – 5 млрд. тоннани ташкил этиб, аниқланган нефть захираси эса 530 млн. тоннадан зиёд. 

Британиянинг British Petroleum (BP) компанияси ҳисоботида 2016 йили Ўзбекистонда 2,6 миллион тонна нефт қазиб олингани айтилади. 

Насиб қилса, тез кунлар ичида “Мингбулоқ” нефть конида йирик “Қора олтин булоғи” топилгани ҳақидаги хушхабарни кутиб қоламиз.

KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов

Top