18:00 / 05.11.2017
7674

ОАВ: Ливаннинг собиқ бош вазирига суиқасд тайёрланмоқда. Унинг отаси суиқасд қурбони бўлганди

Фото: AFP

Ливан собиқ бош вазири Саад ал-Ҳаририй ўзига нисбатан суиқасд уюштирилиши хавфи мавжудлиги ҳақида ғарб разведка ходимлари томонидан огоҳлантирилган, деб хабар беради Ашарқ ал-Авсат нашри.

Сауд оиласи вакиллари томонидан молиялаштириладиган маҳаллий нашр тарқатган хабарни Ливан марказий телеканалларидан бири, ал-Маядин мухбири мамлакат хавфсизлик хизмати раҳбари генерал Аббос Иброҳимнинг баёнотига таяниб рад этди.

Унда айтилишича, генерал ҳеч қандай ғарб томондаги ҳамкасбларидан маълумот қабул қилмаган ва яқин орада таҳдидли хабар ҳам аниқламаган.

Аммо 4 ноябрь куни бош вазир кутилмаганда истеъфога чиқиши ҳақида баёнотни ўқиб эшиттирди.

Энди мамлакатнинг собиқ бош вазири, Сааднинг отаси Рафиқ ал-Ҳаририйга қарши уюштирилган суиқасддан бироз аввалги булутлар Ливанга яна қайтиб келгани айтилмоқда. Саад ўз баёнотида Эрон қўллаб келаётган Ҳизбуллоҳ гуруҳининг фаолиятини қоралаб, Ливан ва бошқа араб давлатларининг ички ҳаётини издан чиқараётганин айтган.

Ҳаририй Саудияга ташриф буюриб, кейин қайтиб келмади. Унинг нутқи араб телеканаллари орқали трансляция қилинди.

Top