00:45 / 05.11.2017
23513

ОАВ: Саудия Арабистони ҳарбийлари Ар-Риёд яқинида баллистик ракетани уриб туширишди

Саудия Арабистони ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари мамлакат пойтахти Ар-Риёддан шимол томонда баллистик ракетани уриб туширишган. Бу ҳақда маҳаллий ОАВга иқтибос келтирган ҳолда RT Arabic нашри хабар берган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, бу ҳолат оқибатида ҳеч қандай талофатлар етказилмаган. 

Эроннинг Press TV телеканалининг маълум қилишича, зарба Ар-Риёддан 35 км узоқликда жойлашган қирол Холид номидаги халқаро аэропортга қаратилган бўлиши мумкин.

Октябрда Яман ҳудудидан Саудия Арабистони томон ракета отилгани маълум қилинганди. Ўшанда яманлик хусийлар БАА пойтахти Абу-Дабини ўз ракеталарининг бош нишони деб аташган. Жангарилар шунингдек Саудия Арабистони билан чегарада ва унинг ҳудудида жанговар операциялар миқдорини кўпайтиришга тайёрлик билдирганлар.

Top