00:23 / 06.11.2017
32689

«7 КУН» муҳокамасида: Нью-Йоркдаги теракт, МДҲ бош вазирларининг йиғилиши, пахта тайёрлаш режаси ва бошқалар

KUN.UZ сайти ижодкорлари томонидан мамлакатимиз ва жаҳонда рўй берган энг муҳим ва аҳамиятга молик воқеа-ҳодисаларнинг таҳлилига бағишланган “7 кун” кўрсатувнинг навбатдаги сони тайёр. Унда ҳафта давомида юз берган воқеа ва ўзгаришларга шарҳ ва мулоҳазалар билдирилган. 

Шундай қилиб, кўрсатувда бошловчилар Нью-Йоркнинг Қуйи Манҳэттен даҳасида Ўзбекистон фуқароси томонидан террорчилик акти содир этилганига тўхталиб ўтишган.

Фото: KUN.UZ

Юк машинасини бошқарган шахс одамларни қасддан уриб юбориши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 12 киши жароҳатланди. Келиб чиқишига кўра ўзбекистонлик бўлган Сайфулло Соипов теракт ижрочиси сифатида қўлга олинди.

Шунингдек, кўрсатувда бошқа муҳим хабарлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Жумладан, 3 ноябрь куни пойтахтимиз Тошкент шаҳрида МДҲ ҳукумат раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Россия Федерацияси бош вазири Дмитрий Медведевнинг Ўзбекистонга ташрифи бўлди. У Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов билан учрашди. Медведев Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ижобий баҳолади

Қайд этиб ўтиш жоиз, МДҲ ҳукумат раҳбарлариги йиғилишига келган бош вазирларни Президент Шавкат Мирзиёев қабул қилди.

Душанба куни пахта тайёрлаш режасидаги қўшиб ёзишлар фош бўлди. Ҳали ҳеч қайси вилоят пахта режасини бажармагани маълум бўлди!  Хоразм ва Навоий вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси  пахта режасини бажаргани ёлғон бўлиб чиқди. Кўрсатувда шу тўғрисида сўз боради.

Янги маълумотга кўра, пахта тайёрлаш бўйича Самарқанд вилояти етакчиликни қўлга олгани маълум бўлди. Айни пайтда вилоят пахта тайёрлаш режасини уддалаган бўлиши керак. Ушбу вилоятда қўшиб ёзишлар аниқланмаганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтмоқ керак.

Калтакланиши оқибатида вафот этган Боровский номидаги тиббийт коллежи талабаси Жасурбек Иброҳимов иши бўйича суд ҳукми ўқилди.

Кўрсатувдан ўрин олган барча мавзу ва батафсил маълумотларни қуйидаги лавҳа орқали томоша қилишингиз мумкин.

Top