00:57 / 06.11.2017
6761

Тошкент ва Ереван ўртасида авиарейс очиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон ва Арманистон бош вазирлари Тошкент ва Ереванни боғловчи тўғридан-тўғри авиарейсни очиш масаласини муҳокама қилишди.  

Ушбу масала Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг Арманистон бош вазири Карен Карапетян билан Тошкентдаги музокаралари давомида муҳокама қилинди.  

Карапетяннинг айтишича, унинг давлати Ўзбекистон билан алоқаларни фаоллаштиришдан манфаатдор.

Икки давлат бош вазирлари туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш имкониятини муҳокама қилишган. Шунингдек, дипломатик ваколатхоналар очилиши масалалари кўриб чиқилган.   

Арипов ва Карапетян икки томонлама миуносабатларга янги импульс беришга келишиб олишди, бу эса ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий алоқаларни фаоллаштиришга олиб келади.

Top