16:40 / 07.11.2017
21912

Ҳибсга олинган шаҳзода Ал-Волид 2 кун ичида 1 млрд. доллардан айрилди

Фото: AFP/Fayez Nureldine

Саудиялик шаҳзода Ал-Волид бин Талал коррупцияда гумонланиб қўлга олинганидан сўнг икки кун ичида 1 млрд. доллардан айрилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Ал-Волид энг бадавлат кишилардан бири саналади, унинг бойлиги 17,8 млрд. долларга баҳоланган. Бироқ, шаҳзода коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинганидан сўнг, унинг давлати 1,3 млрд. долларга камайди.

Аввалроқ Саудия Арабистонида 11 шаҳзода ва 4 вазир ҳибсга олингани, улар қаторида дунёнинг энг бой кишиларидан бири борлиги хабар берилганди.

Мавзу
Саудия Арабистонида тахт кураши

4 ноябрь куни Саудия Арабистонида 11 нафар шаҳзода ва 4 нафар юқори мартабали амалдор коррупцияда айбланиб ҳибс қилинди. Бу ҳодиса валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмоннинг ўз рақобатчиларидан қутулиш йўлидаги ҳаракати сифатида баҳоланмоқда.

Барчаси
Top