16:20 / 07.11.2017
15163

Қозоғистондаги қишлоққа Назарбоевнинг онаси номи берилди

Фото: 24СМИ

Таразда Жамбил вилояти маслаҳатининг навбатдан ташқари ўн олтинчи сессиясида Кўрдай туманидаги Касик қишлоғи номини Алжан ана қишлоғи деб қайта ўзгартириш тўғрисидаги таклиф кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда Taraztv.kz.

Депутатлар ушбу ташаббусни бир овоздан қўллаб-қувватлашди. Сабаби Алжан ана Нурсултон Назарбоевнинг онаси ҳисобланади.

Халқ томонидан сайланган депутатлар инсонни тарбиялашда оналарнинг алоҳида ўрнини таъкидлаб ўтишди ҳамда бу хайрли ташаббус барча оналар учун фахрий белги эканини қайд этишган.

Top