11:30 / 07.11.2017
11157

Месси Европанинг энг яхши дриблёрлари рўйхатини бошқармоқда

Фото: Twitter/FCBarcelona

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ўйин пайтида, рақиб футболчиларини алдаб ўтиш бўйича, Европа чемпионатларининг пешқадами бўлиб турибди.

Opta маълумотига кўра, аргентиналик футболчи жорий мавсумда 113 марта уриниш қилган ва 60% ҳолатда уни муваффақиятли амалга оширган.

Бу кўрсаткичдаги самарадорлик борасида «Лион» яримҳимоячиси Набил Фекир пешқадам бўлиб турибди. У 72 фоиз ҳолатда дриблингни муваффақиятли амалга оширган.

Top