14:20 / 08.11.2017
31859
Реклама

Avalon кондиционерлари: нафислик, фаровонлик ва қулайлик

Фото: Avalon

Artel ишлаб чиқариш базаларида чиқариладиган Avalon кондиционерлари ўзининг ҳашаматли дизайни ва қулайлиги билан ажралиб туради. Иссиқ ҳаво тизимида ишловчи Avalon кондиционерлари қишнинг ҳатто энг совуқ кунларида ҳам уйингизда иссиқ ва қулай шароит яратишга қодир. Avalon кондиционерлари ҳаттоки – 25 даража совуқда ҳам бемалол ишлайди. Ҳарорат қанчалик совуқ бўлмасин, Avalon кондиционерингиз уйингизни бир зумда иситиб беради!

Фото: Avalon

Инвертор

Инверторлик моторлар кондиционердан фойдаланишни анча қулайроқ ва тежамлироқ қилиш учун яратилган. Инверторлик мотор ҳароратни доимо бир маромда ушлаб туриш хусусиятига эга. Инверторлик моторларнинг яна бир хусусияти бу энергия тежамкорлиги. Avalon кондиционерлари энергия тежамкорлигининг А турига тегишли бўлганлиги сабабли, улар сизга 30 % гача электр токида маблағ тежаб қолишга кўмаклашади.

Фото: Avalon

Кондиционерлар ҳақида

Avalon кондиционерларининг хилма-хил ишлаш тизимлари бор. Бу тизимлар уйингиз ҳароратини ўзингизга қулай даражага мослаштиришга кўмаклашади. Тизимлар кондиционер пултидаги тугмалар ёрдамида бошқарилади. Улар ёрдамида кондиционердан чиқаётган ҳавони бир зумда совуқ ёки иссиққа ўзгартириш мумкин. Агар ҳаводаги намликни йўқотмоқчи бўлсангиз, DRY тугмасини босинг. Фан Тугмаси эса ҳаво ҳароратини ўзгартирмасдан вентильяция қилишга қодир. Фан тизимидаги вентильяция ҳавони тозалайди ва саломатлигингизга яхши таъсир кўрсатади.

Уйқунгизни авайлаш учун Avalon кондиционерларида «Тунги» тизим мавжуд. Бу тизимда кондиционернинг мотори мутлақо товушсиз ишлайди ва уйқуга умуман ҳалақит қилмайди.

Фото: Avalon

«Саломатлик» номли тизим эса соғлиқни яхшилашга қаратилган! Бу тизимда кондиционер ҳароратни одам танаси учун оптимал бўлган даражага ўзи ўзгартиради. Саломатлик тизимининг организмни бардамлаштиришда фойдаси катта.

Avalon кондиционерларида Wi-Fi орқали бошқариш хусусияти мавжуд. 
Wi-Fi алоқаси орқали Avalon кондиционерларини катта масофадан мобил телефон орқали бошқарса бўлади. Масалан уйга қайтаётганда телефон ёрдамида кондиционерни ишга тушириб уйни қулай даражадаги ҳароратга келтириш мумкин.

Avalon кондиционерларининг яна бир қобилиятларидан бири бу автоматик ҳолатда қайта ишга тушиш хусусиятидир. Агар электр токи ўчгани туфайли кодиционер ўчиб қолса, электр токи ёниши билан кондиционер ишлаб турган тизимига ўзи қайтади ва ўз ишини янгилайди.

Ҳозирда ART-09HQ ва ART-12HQ сплит, ҳамда ART-24FG устунлик Avalon кондиционерлари ишлаб чиқарилмоқда.

Фото: Avalon

Avalon – бу сифатли материаллардан ишланган бежирим дизайн. Avalon техникаси уйингизда латофатли муҳит яратади. Avalon – бу сифат! Avalon кондиционерларига 3 йиллик тўлиқ кафолат берилади. Агар сизда ҳали ҳам нима учун Avalon кондиционерлари деган савол мавжуд бўлса, бунинг жавоби: чунки Сиз энг яхшисига лойиқсиз!

Реклама ҳуқуқи асосида

Top