11:30 / 08.11.2017
36591

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” анор ва хурмо учун белгиланган харид нархини оширди

Иллюстратив фото

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси таркибидаги “Ўзагроэкспорт” АЖ анор ва хурмо меваларини дехқон ва фермер хўжаликларига мақбул бўлган нархларда сотиб олмоқда.

Жорий йилда экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида мевали боғлардан олинадиган анор хамда хурмо мевалари экспортини тизимли ташкил этиш, истиқболли ташқи бозорларга чиқиш, маҳсулот экспорт мавқеини кўтариш мақсадида “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси таркибидаги “Ўзагроэкспорт” АЖ фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилган анор мевасини харид қилишни бошланганини эълон қилган эди. Эндиликда компания меваларни сотиб олиш учун белгиланган нархни яна оширди. 

Шошилинг! Ўз ҳосилингизни келишилган нархда ишончли қўлларга топширинг. “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси сиз билан ҳамкорлик қилишга доимо тайёр.

Мурожаат учун телефон: +99871 129 59 59
Электрон манзил: marketing@uzagroexport.uz

Top