12:10 / 09.11.2017
19820

Путин ва Трамп учрашуви вақти маълум қилинди

© РИА Новости / Михаил Климентьев

Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ҳамда Дональд Трамп 10 ноябрь куни учрашади. Бу маълумот Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков томонидан тасдиқланди.

"Ўнинчи сана", — деган Ушаков журналистларнинг шу ҳақдаги саволига жавобан.

У айни вақтда томонлар учрашувда тайёрланаётганини қўшимча қилган.

Бундан аввалроқ Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Путин Трамп билан 10-11 ноябрь кунларида Вьетнамда, Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити доирасида учрашишни режалаштиргани ҳақида маълум қилганди. 

Ундан олдинроқ эса АҚШ президенти Осиё турнеси давомида россияликлар етакчиси билан учрашиши муҳимлиги ҳақида гапирганди. Унинг сўзларига кўра, Москва Пхеньянга босим ўтказишда ёрдам бериши мумкин. Бундан ташқари, икки сиёсатчи Сурия ва Украина масаласини ҳам муҳокама этиши кутилмоқда.

Top