09:00 / 10.11.2017
7910

Citigroup президенти: Ҳукуматлар ноилож ўз криптовалютасини чиқаришни бошлайди

Биткоин дунё молия тизимига реал хавф солади ва турли давлатлар ҳукуматларида ўз криптовалюталарини чиқаришдан бошқа танлов қолмайди, деб ҳисобламоқда Citigroup Inc. президенти Майкл Корбат.

“Ҳукуматлар қандайдир одамлар уларни маълумотларни назорат қилиш, солиқлар йиғиш, пулларни ювишга қарши курашиш ва “ўз мижозини” билиш меъёрига амал қилишда чеклашларини осон қабул қила оладилар, деб ўйламайман. Эҳтимол, ҳукуматлар криптовалюта эмас, бу тўғри келмайдиган атама, ўз рақамли валюталарини тақдим қиладилар”, деб айтди Корбат Bloomberg’га берган интервьюсида. 

Бу эса кўпчилик биткоиннинг валюта сифатида “яшаб кета олишига” шубҳа билдираётган  тармоқда янги имкониятларни очади, ваҳоланки яқинда унинг нархи 7500 долларгача кўтарилиб кетди.

Корбатни биткоин банк тизимидаги кўплаб ҳимоя чораларини четлаб ўта олиши ташвишлантирмоқда.

Мисол учун, АҚШ қонунчилиги банклардан транзакцияларни пулларни ювиш, порахўрлик, коррупция ва террорчиликни молиялаштиришда қўлланмаслигини кузатишни талаб қилади. Бу орада биткоин аноним ҳисобланади ва уни кузатиш жуда мураккабдир.

Биткоинларга шубҳа билан қарайдиган JPMorgan Chase & Co. банки раҳбари Жеймс Даймон агар нимадир режадагидек кетмаса, ҳукуматлар биткоинга давлат назоратисиз мавжуд бўлишга ижозат беришларига шубҳа билдирди. “Ҳукуматларга ўз пул массасини назорат қилиш ёқади”, деб айтди мутахассис. 

Ҳозирда кўплаб давлатлар марказий банклари ўз криптовалюталарини жорий қилиш ҳақида ўйламоқда. Мисол учун, Хитой марказий банки ҳузуридаги рақамли валюталарни ўрганиш институти директори Яо Цянь мамлакат марказий банки максимал қисқа муддатларда ўз криптовалютасини чиқариши кераклигини айтган.

Top