12:40 / 10.11.2017
38536

Қозоғистон Мирзиёев билдирган ташаббусни қўллаб-қувватлаган биринчи давлат бўлди

Фото: President.uz/Архив

Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида Ўзбекистон томонидан билдирилган «Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг ноформал маслаҳатлашувини ташкил этиш» таклифини маъқулламоқда. Бу ҳақда KUN.UZ мухбири Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳмонов сўзларига таянган ҳолда хабар беради.

«Нурсултон Назарбоев мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлайди, шунингдек, илк учрашувни келгуси йил Наврўз айёми арафасида Қозоғистонда ўтказишни таклиф қилади», - деди Абдраҳмонов Самарқандда бўлиб ўтаётган халқаро анжуман бош минбаридан.

Вазирнинг айтишича, «Марказий Осиёдаги долзарб масалаларни фақат ўзаро кучларни бирлаштириб, умумий масъулиятни ҳис этган ҳолда ҳал қилиш мумкин».

Top