10:50 / 10.11.2017
18154

МБнинг валюта айирбошлаш бўйича низом ҳақидаги 4 йил аввалги қарори ўз кучини йўқотди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг “Ваколатли банкларда жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилди:

Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилди:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 16 февралдаги 4/7-сон “Ваколатли банкларда жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори (2013 йил 20 март);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 21 декабрдаги 26/3-сон “Ваколатли банкларда жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори (2013 йил 31 декабрь). 

Top