15:40 / 10.11.2017
21334

ОАВ: Петербургда ўзбекистонлик шахс ҳибсга олинди

Фото: Pixabay

Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, у терроризм ва экстремистик ташкилотларда иштирок этишда айбланмоқда, деб хабар тарқатди Nation News.

Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари халқаро қидирувда бўлган 28 ёшли Ўзбекистон фуқаросини ҳибсга олишган. 

Қўлга олиш жараёни Василевский оролининг 6-линиясида ярим тунда амалга оширилди. Ўзбекистонлик шахс терроризм, экстремистик ташкилотларда иштирок этиш, конституциявий тузумга тажовуз қилиш, жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тарқатишда айбланмоқда.

Таъкидланишича, қидирув ташаббуси билан Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси чиққан. Қўлга олинган шахс ҳибсда, бу ҳақда Ўзбекистон томони хабар қилинган.

Top