09:50 / 10.11.2017
9377

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги «Стратегик ҳамкорлик тўғрисида»ги шартнома ратификация қилинди

10 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ҳамда Туркманистон Ташқи ишлар вазирлари икки давлат ўртасида «Стратегик ҳамкорлик тўғрисида»ги шартномани ратификация қилишди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Самарқанд шаҳридаги «Форумлар мажмуаси» биносида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Туркманистон Бош вазири ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов иштирок этди.

Шартнома жорий йилнинг 6 март куни Ашхобод шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга расмий ташрифи чоғида имзоланган эди.

16 банддан иборат мазкур шартнома ратификацияларни алмашиш билан кучга кирди.

Top