12:15 / 10.11.2017
31613

«Ўзбекозиқовқатхолдинг» анор ва хурмо учун белгиланган харид нархини оширди

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси таркибидаги “Ўзагроэкспорт” АЖ анор ва хурмо меваларини дехқон ва фермер хўжаликларига мақбул бўлган нархларда сотиб олмоқда.

Жорий йилда экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида мевали боғлардан олинадиган анор ҳамда хурмо мевалари экспортини тизимли ташкил этиш, истиқболли ташқи бозорларга чиқиш, маҳсулот экспорт мавқеини кўтариш мақсадида “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси таркибидаги “Ўзагроэкспорт” АЖ фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилган хурмо мевасини харид қилишни бошланганини эълон қилган эди. Эндиликда компания меваларни сотиб олиш учун белгиланган нархни яна оширди.

Шошилинг! Ўз ҳосилингизни келишилган нархда ишончли қўлларга топширинг. “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси сиз билан ҳамкорлик қилишга доимо тайёр.

Харид қилиниши мўлжалланаётган хурмо меваси қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши керак:
-Нави - ≥ Тамопон большой, Вахш, Зенджи-мару, Таджикский  
-ранги - ≥ Тилларанг-сариқ, тўқ сариқ, жигарранг
-ўртача вазни - ≥ 50-90г, 85-130г, 125-190г (1 дона меванинг вазни)
-Меванинг кўриниши - ≥ Думалоқ, ясси, пўсти қалин, зич, силлиқ ялтироқ, бир хил катталикда
-Меванинг сифат кўрсатгичи - ≥ Қуёш нури қаттиқ таъсир қилмаган, қора доғ ва чизиқлари бўлмаган бўлиши шарт
-қадоқланиши –5-10 кг лик қоғоз, ёғоч ва пласмасса қутилар. (қутилар европоддан яъни  80*1.20 ёки 1м*1.20м ҳажмларига тўғри келиши шарт).

Ушбу талабларга жавоб берадиган хурмо меваси қуйидаги нархларда харид қилинади:
1-категория (125-190 мм) – 4500 минг сўм/кг;
2-категория (85-130 мм) – 4000 минг сўм/кг; 
3-категория (50-90 мм) –  3500 минг сўм/кг; 

Шунингдек, холдинг анор мевасини ҳам сотиб олади .

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси Сиз билан ҳамкорлик қилишга доимо тайёр.

Мурожаат учун телефон: +99871 129-59-59
Электрон манзил: marketing@uzagroexport.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top